Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда хитойлик келинга ўқитувчилик қилишга рухсат берилди

Сирдарёда хитойлик келинга ўқитувчилик қилишга рухсат берилди

Фото: Zed News

Сирдарё вилоятига келин бўлиб тушган хитойлик фуқаро Ли Тинг Гулистондаги мактабда хитой тилидан дарс ўтадиган бўлди. Бу ҳақда Республика таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов маълум қилди.

Аввалроқ хитойчадан дарс бериш ташаббуси билан чиққан бу фуқаронинг турмуш ўртоғи Муроджон Кенжабаев вилоятда турли тўсиқларга дуч келгани ижтимоий тармоқларда тарқалганди.

«Республика таълим маркази мутахассислари иштирокида хитойлик келинга мактабда хитой тилидан дарс ўтиш ҳуқуқини берувчи ўқув режа ва дастурлари ишлаб чиқилиб, имзоланди. Ташаббускор фуқаро — ривожланишнинг муҳим омили. Янги ғоя ва таклифларнинг қабул қилиниши илғор ва зарурий ғояларнинг туғилишига замин яратади. Яқин йилларда Гулистон Хитой тилини ўқитиш бўйича ўзининг мактабига эга бўлишига ишонамиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг