Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура она ва боланинг ўлдирилишига оид жиноят тафсилотларини очиқлади

Прокуратура она ва боланинг ўлдирилишига оид жиноят тафсилотларини очиқлади

Фото: «Xabar.uz»

Сирдарёда 30 ёшлар чамасидаги эркак икки нафар қариндошини (она ва болани) ваҳшийларча ўлдириб, жасадларини молхонада ёқиб юборгангани хабари берилганди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz» сўровига биноан маълум қилишича, фожиа бугун – 1 июнь куни тонг саҳарда рўй берган. Яъниким, Боёвут тумани «Сармич» МФЙдаги хонадонлардан бирида истиқомат қилувчи 31 ёшли Ҳ.И. уй-жой юзасидан келиб чиққан ўзаро келишмовчилик натижасида ўзи билан бирга яшаб келган холасининг 28 ёшли ўғлини бўғиб ўлдириб қўяди. Шундан сўнг содир этган жиноятини яшириш мақсадида шу усулда хонадон ичкарисида ухлаётган 63 ёшли холасининг ҳам ҳаётига зомин бўлади. Кейин мурдаларни хонадон молхонасига олиб кириб, устиларига кўрпа-тўшак ва сомон ташлаб ёқиб юборади.

Ҳолат юзасидан бугуннинг қасддан одам ўлдириш аломатлари билан (Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а» банди) жиноят иши қўзғатилиб, Ҳ.И. ушлаган.  Боёвут тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда она-боланинг ўлими юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг