Сирдарёда муҳтож аёлларга янги уйлар топширилди
Сирдарё вилоятида 20 нафар уй-жойга муҳтож аёлларга янги уйлар топширилди.
Тантанали маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари, Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева, вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев ва бошқалар иштирок этишди. Бу ҳақда хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда, шунингдек, вилоятда ижтимоий ҳимояга муҳтож 27 нафар аёллар ва болаларга ногиронлик аравачалари топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter