Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда магистрал газ қувури портлади

Сирдарёда магистрал газ қувури портлади

Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтган «Ховос-Фарғона» йўналишидаги магистрал газ қувурида портлаш содир бўлди. Айни вақтда тафсилотлар ўрганилмоқда.

Бугун, 25 август куни тахминан соат 10:30 ларда Ховос тумани Наврўз маҳалласига қарашли юқори дала қисмида, дала экин-майдони ҳудудидан ўтган «Ховос-Фарғона» йўналишидаги магистрал газ қувурида портлаш содир бўлди.

Бу хабарни Сирдарё вилояти ҳудудий газ таъминоти филиали навбатчилик қисми тасдиқлади. Берилган бирламчи маълумотларга кўра, жароҳат олганлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг