Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда «Lacetti» ёниб кетди

Сирдарёда «Lacetti» ёниб кетди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 28 июль куни соат 18:50 ларда, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 йўлининг 103 километрида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, 1969 йилда туғилган ҳайдовчи Н.Э. «Isuzu» русумли автомашинани «Тошкент-Гулистон» йўналишида бошқараётиб, «Гулистон-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келиб, рухсат этилган жойдан қайрилиб олган ҳайдовчи 1986 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги «Lacetti» русумли транспорт воситасининг орқа томонига бориб урилган. Зарб оқибатида «Lacetti» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши бўлакни ажратувчи бетон тўсиққа урилган ва автомашинада ёнғин юзага келган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

«Lacetti» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.А. ва йўловчилари Н.А., И.М., А.М.лар зудлик билан эвакуация қилинган.

ЙТҲ ва ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг