Сирдарёда бир оилани 40 минг долларга АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда муқаддам товламачилик ва бошқа жиноятлари учун судланган О.А. фуқаро Б.Ж.нинг ишончига кириб, Б.Ж. ва унинг турмуш ўртоғини танишлари ёрдамида 40 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига юборишини ваъда қилиб, олдиндан 12 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter