Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда бир гуруҳ майнинг фермалар аниқланди

Сирдарёда бир гуруҳ майнинг фермалар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона ҳамда ички ишлар бошқармалари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Натижада ноқонуний майнинг фермалар фаолиятига чек қўйилган. Хусусан, Гулистон шаҳрида яшовчи муқаддам судланган шахс вилоят марказидаги нотурар бинолардан бирини ижарага олган. У ерда яширин равишда электр тармоғига уланган ҳолда майнинг қурилмаларидан фойдаланган.

Оқибатда давлатга қарийб 532 млн. сўм етказилган. Текширув давомида 19 та майнинг қурилмаси бошқа мосламалар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда эса Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Гулистонда яшовчи ва отасига тегишли МЧЖ биносида майнинг қурилмаларини ўрнатган ҳолда 40 минг доллар миқдорида криптовалюта ишлаб чиқаргани аниқланган. Текширув давомида электр энергиясига пул тўламасдан, давлатга 134 млн. сўмдан ортиқ зарар етказган. 148 та майнинг қурилмаси мусодара қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг