Сирдарё вилояти ИИБга янги раҳбари тайинланди

Сирдарё вилоятида Ички ишлар вазири иштирокида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибига мувофиқ ташкилий масала ҳам кўрилди.
Унда Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Ички ишлар вазирлиги Академиясининг магистратура босқичи тингловчиси подполковник Фарруҳ Убайдуллаевич Ҳайдаровнинг Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳайдаровга қадар вилоят ИИБни бошқариб келган полковник Санжар Жаббаров Андижон вилояти ИИБга бошлиқ этиб тайинланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter