Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сингапур олимлари ҳаво шари ёрдамида инсонни стратосфера қатламига чиқаради

Сингапур олимлари ҳаво шари ёрдамида инсонни стратосфера қатламига чиқаради

Сингапурлик олимлар биринчи бор бошқариладиган ҳаво шарини стратосферага чиқариш ниятида.

Фото: «YouTube»

Сингапурлик олимлар биринчи бор бошқариладиган ҳаво шарини стратосферага чиқариш ниятида. Бу ҳақда «In.Genius» компанияси раҳбари Лим Сен маълум қилди, деб хабар берди «Hi-News».

Лим Сеннинг таъкидлашича, парвоз учун номзод танлаб бўлинган — ғоя муаллифлари лойиҳада иштирок этиш ниятини билдирган 26 нафар учувчи орасидан энг яхшисини танлаб олди.

Режаларга кўра, учувчи улкан ҳаво шарига маҳкамланган махсус капсула — статостат ёрдамида ҳавога кўтарилади. Капсулада мўътадил босим ва Цельсий бўйича 17—25 даража илиқ ҳаво бўлади. Бу эса учувчига денгиз сатҳидан 19200 метр баландликка, инсоннинг қони қайнаб кетиши мумкин бўлган стратосфера қатламига махсус қурилмаларсиз чиқиш имконини беради.

Аслида мазкур лойиҳани Сингапур давлати ташкил топганининг 50 йиллик юбилейи муносабати билан 2015 йилда амалга ошириш режалаштирилган эди, бироқ компания белгиланган вақтга қадар ишларини якунлашга улгурмади.

Компания ўтган йили ҳаво шари ёрдамида учувчисиз бошқариладиган капсулани синовдан ўтказган эди, ундан кейинроқ стратосферага сичқон чиқарилган. Умумий қиймати 7,6 миллион доллар бўлган лойиҳанинг инсон иштирокидаги парвозига Австралиянинг Алис-Спринг шаҳрида старт берилиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг