Синдзо Абэни отиб ўлдирган қотил руҳий хаста эмас деб топилди
2022 йилнинг ёзида Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэни отиб ўлдирган япониялик ишсиз Тэцуя Ямагами мажбурий психиатрик текширувдан сўнг руҳий соғлом деб топилган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Манбаларга кўра, у ёпиқ тиббий муассасадан Нара шаҳар полицияси қамоқхонасига ўтказилган. 13 январь куни бу одам қотиллик ва ноқонуний қурол сақлашда айбланиб, жавобгарликка тортилади.
Маълумот учун, Япониянинг собиқ бош вазири Абэ 8 июль куни Нера шаҳрида сайловолди ташвиқоти чоғида содир этилган суиқасддан сўнг касалхонада вафот этган эди.
Япониянинг ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларининг собиқ денгизчиси Ямагами сиёсатчига орқадан яқинлашиб, уни ов милтиғи билан ўқ узган ва воқеа жойида қўлга олинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter