Чилида кучли зилзила рўй берди
Чили шимолида 6,2 магнитудали кучли зилзила рўй берди. Зилзила маркази Икике шаҳридан 89 км.да бўлган.
АҚШ Геологие хизмати маълумотларига кўра, ер ости силкинишлари ўчоғи 95 км чуқурликда жойлашган.
Зилзила Икике аҳолиси ўртасида ваҳима уйғотган. Одамлар цунамидан қўрқиб, соҳилбўйи ҳудудларини зудлик билан тарк этишган. Аммо сейсмологларнинг маълум қилишича, цунами хавфи мавжуд эмас.
Қурбонлар ва яраланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Se evalúa situación regional por parte de organismos técnicos.
— onemichile (@onemichile) 1 Kasım 2018
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter