Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сигарет билан петарда ёққан эркак ҳалок бўлди

Сигарет билан петарда ёққан эркак ҳалок бўлди

«Москва» агентлигига асосланиб Azon.uz томонидан тарқатилган хабарга кўра, Москва областидаги Клин шаҳрида яшовчи эркак петарда портлаши оқибатида ҳалок бўлди.

Клинда яшовчи 33 ёшли эркак 28 декабрь оқшомида дўстлари билан бирга ичкиликбозлик қилиш чоғида фейерверк ва петардаларни ёққан. У оғзидаги сигарет учидаги чўғ билан учинчи петардани ёққан вақтида атроф қаттиқ гумбурлаган ва эркак ерга қулаган, дейилади тергов маълумотларида. Ҳодиса гувоҳи бўлганлар қурбоннинг юзи ва бошида куйиш белгилари қолганини билдирган. Воқеа жойига тез тиббий ёрдам чақирилган.

Шифокорлар етиб келганида эркак аллақачон вафот этганди. Қурбоннинг қариндошлари унинг интернет-дўкон орқали бир йил аввал петарда харид қилганини айтган.

Ҳалол топган пулларини шунақа арзимас, зарарли нарсаларга сарфлаётган юртдошларимизга ҳам бу ибрат бўлар, деган умиддамиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг