Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швейцарияда тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди

Швейцарияда тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди

Фото: Кёниц коммунасининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси

Швейцариянинг Кёниц коммунасида тезликни оширган ўрдак йўл камерасига тушиб қолди. Berner Zeitung нашри ёзишича, ҳудудда бундай ҳолат биринчи марта содир бўлаётгани йўқ.

Қоидабузар ўрдакнинг сурати маҳаллий ҳокимият томонидан эълон қилинди. Қуш соатига 52 км тезликда учган, ҳудудда эса 30 км/соатдан тез ҳаракатланишга рухсат йўқ.

Маҳаллий аҳоли суратни сохта ва ҳокимиятнинг кечиккан 1 апрел ҳазили деб ўйлади. Аммо полиция радар тизимидаги суратларни ўзгартириш имконсизлигини ва барча камералар ҳар йили Швейцария метрология институти томонидан текширилишини тасдиқлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг