Швейцарияда самолёт ҳалокатга учради
Кеча, 5 август куни Швейцариянинг Флимс тоғ курорти яқинида самолёт ҳалокатга учради, омон қолганлар йўқ, деб хабар берган «РИА Новости».
«Рейтер» агентлиги хабарига кўра, ҳалокатга учраган «Junkers Ju-52» самолёти (1939 йилда ишлаб чиқарилган) «JU-AIR» авиакомпаниясига қарашли бўлган. Самолёт сайёҳларни Тичино кантонига икки кунлик саёҳатдан олиб қайтаётган бўлган. Унинг бортида уч нафар экипаж аъзоси ва 17 нафар йўловчи бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг 11 нафари эркак киши, 9 нафари аёллар эканини полиция ҳам тасдиқлади. Уларнинг аксарияти Швейцариянинг немисзабон қисмидан, шунингдек Во кантонидан ва Қуйи Австриядан бўлган.
Швейцария прокуратураси ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter