Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилишига 30 мамлакатдан 28 таси рози
Швеция бош вазири Улф Кристерссон ва НАТО бош котиби Йенс Столтенберг иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Швеция ва Финляндиянинг алянсга аъзо бўлишини ташкилотга аъзо 30 мамлакатдан 28 таси ратификация қилгани ҳақида хабар берилди.
Йенс Столтенберг, бу борада Швеция ва Финляндияга босим ўтказилса, уларни қўллаб-қувватлашга ваъда берди.
НАТО Парламент ассамблеяси сайти маълумотига кўра, ратификация қилмаган икки мамлакат — Туркия ва Венгрия.
Маълумот учун: НАТОга 30 мамлакат аъзо: Албания, АҚШ, Белгия, Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Греция, Дания, Исландия, Испания, Италия, Канада, Латвия, Литва, Люксембург, Нидерландия, Норвегия, Полша, Португалия, Руминия, Словакия, Словения, Туркия, Франция, Хорватия, Черногория, Чехия, Шимолий Македония, Эстония.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter