Швеция ва Финляндия душанба куни НАТОга ариза топширади
«Expressen» газетаси ёзишича, Швеция Финляндия билан бир кунда — 16 май санасида НАТОга аъзолик учун ариза топширади.
«Душанба куни бош вазир ҳукуматнинг навбатдан ташқари йиғилишини чақиради ва тарихий қарор қабул қилинади. Агарда фавқулодда бирон воқеа содир бўлмаса, йиғилиш бошидаёқ ариза топширилгани эълон қилинади», — деб ёзди газета.
Швеция парламентининг душанба кунги навбатдан ташқари сессияси ўтказилиши эълон қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter