Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швеция ва Финляндия бугун НАТОга қўшилиш учун шартнома имзолайди

Швеция ва Финляндия бугун НАТОга қўшилиш учун шартнома имзолайди

Швеция ва Финляндия НАТОга қўшилиш тўғрисидаги шартномани бугун, 5 июль куни имзолайди. Музокаралар куни кеча муваффақиятли якунланган. Бу ҳақда НАТОнинг расмий сайтида маълумот тарқатилди.

Финляндия ва Швециянинг НАТОга расман қўшилиши учун мазкур шартнома ўз парламентлари ва альянсга кирган 30 та мамлакат парламентлари томонидан ратификация қилиниши талаб этилади.

Бу икки мамлакат Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганидан кейин ўз хавфсизлигидан ташвишланиб НАТОга аъзо бўлиш ҳаракатига тушганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг