Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шуҳрат Содиқов: «Рақамли технологиялар жамиятга чинакам фойда келтиради»

Шуҳрат Содиқов: «Рақамли технологиялар жамиятга чинакам фойда келтиради»

«Правда востока» газетасининг 2020 йил 17 мартдаги 56-сонида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов билан рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича мамлакатда амалга оширилаётган ишлар, ушбу йўналишда келгусидаги режаларга бағишланган интервью чоп этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Парламентга мурожаатида АКТни ривожлантириш яқин йилларда республикани ривожлантиришнинг анча муҳим йўналишлардан бири эканлигини таъкидлади. Жамоатчиликка тақдим қилинган кенг кўламдаги «Рақамли Ўзбекистон-2030» дастури мамлакат иқтисодиётини тўлиқ ўзгартириш ва унинг халқаро майдондаги рақобатбардошлилигини оширишга йўналтирилган.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов батафсил тўхталиб ўтди.

— Ахборот технологиялари ишни нафақат осонлаштириш ва тезлаштиришга кўмаклашади, балки иштирокчилар ўртасида ноёб муҳитни ва алоқа тизимини шакллантиради. Бугунги кунда давлат органлари ва аҳоли ўртасидаги IT-муносабат қай даражада?

— 2020 йилда электрон портал ва мобил иловани ўз ичига олган «Электрон парламент» тизимини амалиётга жорий қилиш режалаштирилмоқда. Бу фуқароларни ижтимоий масалаларга янада кўпроқ жалб қилиш, сайловчилар билан мулоқот ўрнатиш имконини беради. Улар халқ депутатларига тўғридан тўғри мурожаат қилишлари мумкин. Ўз навбатида, бу ҳолат депутатларнинг масъулиятини янада оширади. Сўровлар ўтказиш, муҳокамаларда ҳақиқатдан ҳам долзарб ва муҳим муаммоларни кўтаришни талаб қилади. Шунга мос равишда улар фаолиятини баҳолаш самарадорлиги ошади.

Алоҳида умумтаълим муассасаларида электрон таълимнинг информацион тизими бўйича яна бир муҳим лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. У 2020 йил 1 сентябрдан амалиётга татбиқ этилади. Ҳужжатларни қоғозда юритиш нафақат кўп маблағ ва вақтни тежайди, балки таълим соҳасида шаффофликни ҳам оширади. Энди ота-оналар фарзандлари қандай ўқиётганидан хабардор бўлиб туради. Ўқитувчи ва ўқувчилар исталган пайтда электрон кутубхонадаги дарсликлар, видеодарслар ва бошқа материаллардан фойдаланишлари мумкин.

 Зарур инфраструктурани яратмасдан туриб АКТни ривожлантиришнинг имкони йўқ. Вазирлик томонидан мана шу йўналишда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

— Режага кўра яқин икки йилда ижтимоий соҳадаги 12 мингта объектнинг юқори тезликдаги интернетга уланиши таъминланади (соғлиқ сақлаш муассасалари, мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактаблари).

2019 йилда 3433 та мактаб, 1836 та болалар боғчаси ва 1127 та соғлиқ сақлаш объектларига 4150 километрлик оптик-толали линия ўтказиш бўйича ишлар амалга оширилади. Жорий йилда эса 95 % тиббиёт муассасалари, 86% мактаблар юқори тезликдаги интернетга уланади. Бундан ташқари шу йили барча мактабгача таълим ташкилотлари, 2021 йилда эса барча ижтимоий соҳа объектлари юқори тезликдаги интернет билан таъминланади.

Тошкентда дастурий маҳсулотлар ва информацион технологиялар технопарки (IT-Park) ташкил қилинди. Резидентлар учун жиддий имтиёзлар яратилган. Улар 2028 йилнинг 1 январига қадар барча солиқлар ва давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан, шунингдек бир марталик ижтимоий тўловлардан озод қилинган бўлиб. Айни пайтда тўрт минг нафар мутахассис фаолият юритаётган 350 маҳаллий ташкилотлар IT-Parkнинг резидентлари ҳисобланади.

Президентимиз Парламентга мурожаатида таъкидлаганидек, IT-Park ўз натижасини бермоқда. Уни янада ривожлантириш мақсадида ҳудудни кенгайтириш ва инфратузилма объектларини қуриш концепцияси ишлаб чиқилган. 400 минг квадрат метрдан каттароқ майдонда IT-академия ва лаборатория, коворинг маркази, мобил иловалар ҳамда масофавий ахборот технологияларини ишлаб чиқиш маркази, конференц-зал, меҳмонхона ва бошқалар бунёд этилади. Натижада дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи мингдан ортиқ корхоналар ташкил қилинади, 14 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилади.

2020-2024 йилларда республиканинг 14 ҳудудида, биринчи навбатда, Нукус, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Гулистон ва Урганч шаҳарларида, шу жумладан Тошкент шаҳрида ал-Хоразмий номидаги мактаб қошида IT-Parkлар ташкил қилинади. Айни пайтда ушбу йўналишда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

 Бугунги кунда интернет тезлиги масаласидаги савол муҳим бўлиб қолмоқда...

— Бу йўналишда вазирлик томонидан жиддий ишларни олиб бормоқда. Ўзбекистон интернет тезлиги ошиши бўйича дунёда мобил ва симли Интернет тезлиги бўйича Speedtest Global Indexнинг ойлик рейтингида 2020 йилнинг январь ойида яхши натижа кўрсатди. Ўтган йилнинг декабрь ойига қараганда 4 поғона юқорига кўтарилди.

Телекоммуникация тармоқларининг ўтказувчанлик имкониятини ошириш орқали аҳолига ўртача 10 дан 100 Мбит/сгача, корхона ва ташкилотларга эса 100 дан 1000 Мбит/сгача уланиш тезлигини тақдим этиш бўйича қатор чоралар кўрилиш режалаштирилмоқда.

Шундай қилиб, халқаро коммутация марказларининг ўтказувчанлик имконияти 2.5 бараварга оширилади (1200 дан 3 000 Гбит/сгача). Маҳаллий миқёсда вилоят марказлари учун магистрал транспорт алоқа каналларининг ўтказувчанлик имконияти 200 дан 400 Гбит/сгача, туман марказлари учун эса 40 дан 60 Гбит/сгача оширилади.

Республика бўйлаб аҳоли яшаш пунктларини юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш мақсадида 12 минг километрлик оптик-толали алоқа линиялари ўтказилади. Шунингдек, кенг полосали симли интернетга уланишни яхшилаш учун қўшимча 800 мингта порт ўрнатилади, натижада уларнинг умумий сони 2.6 миллионтага етади.

Мобил алоқани яхшилаш мақсадида ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Кейинги икки йил мобайнида ҳудудларда тўрт мингдан ортиқ мобил алоқа тармоқларининг янги базавий станциялари ўрнатилади. Бунда  асосий эътибор олис аҳоли пунктларига қаратилади ва бу йили кенг полосали мобил интернет қамрови 70 дан 85 %гача кўтарилади.

 Бу вазифаларни бажариш учун IT соҳасида малакали кадрлар зарур. Улар етарлими?

— Ёшлар ўртасида IT-асосларини кенг ўқитиш, уларнинг ушбу йўналишда таълим олишлари учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вазирлик томонидан «Беш ташаббус» дастури доирасида аҳоли ва ёшларнинг компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишларини ташкил қилиш йўналишида жиддий ишлар амалга оширилди.

Бугунги кунда республика бўйлаб 25 та рақамли технология ўқув марказлари ташкил қилинган. Уларнинг 22 таси 2019 йилда, 3 та жорий йилда ўз фаолиятини бошлади (Қашқадарё вилояти Касби тумани, Хоразм вилояти Янгибозор ва Гурлан туманларида). 2020 йилнинг охиригача уларнинг сонини 80 тага етказиш мўлжалланган.

Ахборот технологиялари, дастурлаш, робототехника, киберспорт ва электрон тижорат асослари ўқитилган марказлар аллақачон беш мингдан ортиқ тингловчиларни чиқарди. Муассасалар компьютер ва бошқа зурар техникалар, Wi-Fi ҳудудлар билан жиҳозланган. 14-30 ёшдаги ёшларни самарали ўқитишни таъминлаш мақсадида 19 та махсус дастурлар ишлаб чиқилган.

2019 йилда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги АКТ йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган мактабнинг замонавий биноси фойдаланишга топширилди. Айни пайтда математика ва хорижий тиллардан муваффақиятли имтиҳон топширган мактабда  680 нафар бола 5-11 синфларда таълим олмоқда. Педагоглар жамоаси таркибига Буюк Британия, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан келган ўқитувчилар киритилган.

2019 йилда Тошкент шаҳрида «Ахборот технологиялари», «Муҳандислик ва компьютер технологиялари», «Иқтисодиёт», «Туризмни бошқариш ва бизнес-менежмент» каби муҳим йўналишларни қамраб олган Амити университети очилди. Олий ўқув юртиниинг профессор-ўқитувчилар таркиби Ҳиндистон ва Ўзбекистонлик мутахассислардан ташкил топган.

Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда аҳолининг кенг қатламини дастурлашга масофавий ўқитишда қамраб олиш, ушбу соҳага зарур кадрларни тайёрлаш имконини берувчи «Бир миллион дастурчи» кенг қамровли лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида www.uzbekcoders.uz портали ва udacity.com платформасида ўзбек тилидаги таълим контенти ишга туширилган.

Бугунги кунда бутун республика бўйлаб мактаб, олий ўқув юртлари, ўқув марказларида «Бир миллион дастурчи» дастури доирасида машғулотлар ташкил қилинмоқда.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 2020-2021 ўқув йилида ўқитишнинг масофавий кўриниши жорий қилинади. 2020 йил 1 августгача масовий ўқитиш платформасини яратиш вазифаси қўйилган.

Рақамли технологиялар жамиятга мавҳум эмас, энг аввало, чинакам фойда келтиради. Уларнинг ҳаётга жорий этилиши ижтимоий ва иқтисодий жараёнларни шунчаки такомиллаштирмайди, балки тубдан ўзгартиради.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг