Шукрулло домла вазифасидан озод этилди
Шу йил 16 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат комиссияси томонидан халқ орасида «Шукрулло домла» деб танилган Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бош имоми ва «Абу Ҳанифа» жоме масжиди имом-хатиби Шукрулло Эгамбердиевнинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар беришича, Ш.Эгамбердиев мажлисда муҳокамага сабаб бўлган чиқишларида хатога йўл қўйганини эътироф этиб, узр сўраган. Имом-хатиб келгусидаги фаолиятида бундай камчиликларга йўл қўймаслигини билдирган.
«Ўз навбатида, мазкур хатти-ҳаракатларга нисбатан ҳуқуқий баҳо бериб, тегишли чора кўрилиши муносабати билан имом-хатибни обрўсизлантириш ҳолатларидан сақланишни сўраймиз», дейилади хабарда.
Ички назорат комиссияси баён этилганларни инобатга олиб, Шукрулло Эгамбердиевга «ҳайфсан» интизомий жазоси бериш ва Тошлоқ тумани бош имоми вазифасидан озод этиш тўғрисида хулоса қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter