Шуҳрат Абдураҳмоновга бирйўла икки ўринбосар тайинланди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга икки ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳокимнинг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Турсунов Отабек Равшанбек ўғли тайинланди.
Тайинловга қадар Отабек Турсунов Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Шунингдек, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Нишонов Маҳамаджон Содиқжонович тайинланди.
Тайинловга қадар Маҳамаджон Нишонов Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter