Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шу фильмни деб ўнлаб актёрлар саратондан вафот этишган

Шу фильмни деб ўнлаб актёрлар саратондан вафот этишган

Фото: «Zen.yandex.uz»

Американинг «Истилочи» (1956) киноэпопеяси яратилиши кино суратга олиш гуруҳи учун ҳақиқий даҳшатга айланган. Бу фильм, ҳатто, «Барча замон ва халқларнинг энг ёмон элликта фильми» китобига киритилган. «Рамблер» фильмнинг яратилиши қандай қилиб ўнлаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлгани ҳақида маълумот берди.

Гап шундаки, айрим саҳналар 1953 йилда ядро қуроли 11 марта синовдан ўтказилган Невада синов майдонидан 220 км масофада суратга олинган. Буям етмагандек, бир неча ҳафталик суратга олиш жараёнларидан сўнг фильм продюсери студиянинг ўзида реал манзарани ҳосил қилиш учун маҳаллий тупроқ ва балчиқни Голливудга жўнатади. Албатта, фильм яратувчилари яқин атрофда қурол синовдан ўтказилаётганидан хабардор қилинган. Бироқ федерал ҳукумат у ерда қолиш соғликка зарар етказмайди деб ишонтирган.

Фильм эфирга узатилгандан бир неча йил ўтгач саратон касалликлари туфайли одамлар бирин-кетин ҳаётдан кўз юма бошлашган. Охир-оқибат, 1980 йилда «People» журналининг ҳисоб-китобларига қараганда, кино суратга олиш ишларига жалб этилган 220 кишидан 91 нафари онкология беморига айланишган. Аниқланган касаллик эса 46 кишининг ўлимига сабаб бўлган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг