Шомуродов ниҳоят гол урди

Италия чемпионатининг 33-турида бугун «Женоа» ўз майдонида «Специя»ни мағлубиятга учратди.
Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 63-дақиқада захирадан майдонга тушиб, 86-дақиқада гол урди ва жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлади. Шу тариқа унинг 9 ўйиндан иборат голсиз серияси ниҳоясига етди.
«Женоа» 36 очко билан турнир жадвалида 13-ўринга кўтарилди. «Специя» 15-ўринда — 33 очко.
А Серия, 33-тур
«Женоа» — «Специя» 2:0
24 апрель, «Луижи Феррарис»
Голлар: Скамакка (62), Шомуродов (86).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter