Элдор «Рома»нинг ўйинида майдонга тушмади

Жозе Моуриньо мураббийлигидаги «Рома» клуби мавсум олди йиғини доирасида Португалияда ўртоқлик учрашувини ўтказди.
Португалиянинг «Белененсеш» клубишга қарши баҳсда римликлар 3:1 ҳисобида ҳалаба қозонишди. Голларни Жеко, Дзаньола ва Майораль киритди.
Римликлар сафига куни кеча бориб қўшилган Элдор Шомуродов бу баҳсда майдонга туширилмади.
Белененсеш (Португалия) – Рома (Италия) – 1:3
Голлар: 15 - Эдин Жеко 20, Дзаньола 56, Майораль 85.
«Рома» навбатдаги ўртоқлик учрашувини 7 август куни Севильянинг «Бетис» клубига қарши ўтказади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter