Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Шимолий Корея мўъжизаси»: 80 қаватли осмонўпар ва 10 минг хонадонли тураржой расман очилди

«Шимолий Корея мўъжизаси»: 80 қаватли осмонўпар ва 10 минг хонадонли тураржой расман очилди

Фото: «Yahoo News»

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин 12 апрель куни мамлакат пойтахтида қурилган улкан тураржой мажмуасини очишда қатнашди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги хабар берди.

«Қурилишда қатнашган ишчи ва аскарлар 10 минг хонадонли улкан меъморий мажмуа — мўъжиза бунёд этишди», — дейилади КМТА хабарида.

Фото: «NK News»

Пхенянинг Сонсин ва Сонхва туманларида жойлашган ушбу мажмуа 80 қаватли осмонўпар бино, 10 минг хонадонли кўп қаватли уйлар, умумий овқатланиш инфратузилмаларидан ташкил топган.

КХДР Ишчи партияси ўтган йилги қурултойида Пхенянда 2025 йилга қадар 50 минг хонадонли ёки ҳар йили 10 минг хонадонли уйлар қурилишини эълон қилганди — зарбдор «беш йиллик» амалда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг