Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея: коронавирусга чалинганлар сони — 18 мингдан ортиқ, 6 киши вафот этди

Шимолий Корея: коронавирусга чалинганлар сони — 18 мингдан ортиқ, 6 киши вафот этди

Фото: BBC

КХДР ҳудудида расман илк бор коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилгани тўғрисида хабар берилганди.

Yonhap агентлиги Шимолий Корея ОАВга асосланиб ёзишича, бу мамлакатда айни пайтда COVID-19 билан касалланган 18 мингдан ортиқ бемор қайд этилган, 6 киши вафот этган.

Шимолий Корея ўз ҳудудида COVID-19нинг «омикрон» штамми билан касалланишлар содир бўлганини кеча, 12 май куни расман тасдиқлаганди. 8 май куни Пхенянда безгакка чалинган беморлардан олинган намуналар «омикрон» билан бир хил чиққан.

Бутун дунёда коронавирус пандемияси бошланган 2020 йилнинг бошидан бери Шимолий Корея ўз ҳудудида COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кузатилмаганини таъкидлаб келади.

Энди Корея яриморолининг шимолида ҳам коронавирус ўчоғи пайдо бўлди. Шу муносабат билан Шимолий Корея ҳукумати «ўта фавқулодда ҳолатлар» учун вирус назорати тизими жорий этилишини эълон қилди. Мамлакат етакчиси Ким Чен Ин сиёсий бюро йиғилишини ўтказиб, чегара назоратини янада кучайтиришни буюрди. У «кутилмаган инқироз»ни енгиб ўтишга ваъда берган.

Мамлакатда тўлиқ локдаун жорий этилган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг январидан бери коронавирус туфайли КХДР чегаралари хорижликлар учун ҳам, мамлакат фуқаролари учун ҳам тўлиқ ёпиқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг