Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея Донецкни мустақил давлат дея тан олди

Шимолий Корея Донецкни мустақил давлат дея тан олди

Шимолий Корея «ДХР» мустақиллигини тан олди. Б ҳақда ушбу ҳудудий тузилманинг раҳбари Денис Пушилин баёнот берган.

«КХДР давлатимиз мустақиллигини тан олди. Мамлакатимизнинг дунё аренасидаги мавқеи мустаҳкамланмоқда», — дея ёзган у.

Шимолий Кореянинг ўзи эса тан олиш фактини ҳали расман тасдиқламаган.

Шимолий Кореянинг Россиядаги элчихонаси Донецк элчиси Олга Макеева билан суратни улашган. Маълумотларга кўра, шимолликлар элчиси Макеевага «ДХР»ни тан олиш бўйича қарорни топширган. 

Аввалроқ, Сурия ҳам шундай қарор қабул қилганди. 

Бунга жавобан Украина Сурия билан дипломатик алоқаларни узган. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг