Шимолий Корея баллистик ракетаси Япония устидан учиб ўтди
Бугун Шимолий Корея Япон денгизи томон яна баллистик ракета учирди.
Япония мудофаа вазири ўринбосари Тоширо Инонинг сўзларига кўра, ракета Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасига, Хоккайдодан 200 километр ғарбда қулаган.
«Бугун бизнинг ҳарбийларимиз, тахминан 17:22 да Шимолий Корея томонидан Пхеньяндаги Сунан ҳудудидан узоқ масофали баллистик ракета Япония денгизи томон учирилганини аниқлади», дейилади хабарда.
Мамлакат ҳукумати раҳбари Фумио Кисида идораси қошида асосий вазирлар иштирокида маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш учун фавқулодда штаб тузилди.
Ҳозирча баллистик ракета билан боғлиқ вайронагарчилик ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter