Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокорлар ёрдамисиз ОИВдан тузалишга муваффақ бўлган аёл топилди

Шифокорлар ёрдамисиз ОИВдан тузалишга муваффақ бўлган аёл топилди

Фото: «M.in-news.ru»

Олимлар шифокорларнинг ёрдамисиз ОИВдан мутлақо мустақил тузалишга муваффақ бўлган аёлни аниқлашди. Бу ҳақда «Nature» журнали хабар берган.

Мутахассислар «элита назоратчилар» (альтернатив атамаси — нонпрогрессорлар) деб аталувчи саломатлигини яхшилаш учун дори-дармон қабул қилмасдан ОИВ билан яшаётган одамларнинг қон таҳлилларини таққослашди. Айниқса, бир аёл олимларнинг эътиборини жалб қилди. У 25 йилдан бери иммун танқис вируси билан яшайди. Дастлабки қон таҳлили ОИВ изларини аниқлай олмади, бироқ кейинги ўрганишлар вирус ҳужайралари унда борлигини, фақат улар кўпайиш қобилиятидан маҳрум бўлганини кўрсатди.

Вирусологларнинг фикрича, бу аёлни иммунитети илик трансплантацияси ўтказилмасдан ва даволанмасдан ОИВни енга олган тарихдаги биринчи одам деб аташ мумкин. Фақат буни тўла ишонч билан эълон қилиш учун тадқиқот муаллифлари етарлича маълумотга эга эмас. Олимлар аёлни ўрганишни давом эттиришмоқчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг