Шифокорга тан жароҳати етказган «зўравон»га жиноят иши қўзғатилди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани тез тиббий ёрдам бўлими шохобчаси шифокори М.Х. навбатдаги чақирувга йўл олганида кўп ўтмай ўзи беморга айланишини хаёлига келтирмаган эди. Қисқаси, тиббиёт ходими туманинг Халқобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги турар жойга тунги соат 23.30 да етиб борганида уйдан чиқиб келган Д.О. беморни кўрсатиш ўрнига «Нега хабар тушгандан сўнг ўз вақтида келмайсан», дея шифокорга тан жароҳатлари етказган. Бу хақда Жиззах вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Жабрланувчига ёпиқ краниофациал жароҳат, бош мия лат ейиши, бурун суяги ёпиқ синиши, бурун соҳаси урилиб йиртилган жароҳати, бош-энса тепа, пешона соҳаларининг юмшоқ тўқималари лат ейиши ташхиси билан республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган. Ҳолат бўйича тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter