Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокорга қўл кўтариш, уни сўкиш диёнатли халқимизга муносибми? — Президент

Шифокорга қўл кўтариш, уни сўкиш диёнатли халқимизга муносибми? — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати.

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан ўтказилаётган учрашув вақтида шифокорлар ҳимояси ҳақида алоҳида гапириб ўтди.

«Таъкидлаш жоизки, жойларда тиббиёт соҳаси вакилларига, айниқса, шошилинч ва тез тиббий ёрдам ходимларига нисбатан куч ишлатиш (тажовуз) ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Шифокорга қўл кўтариш, уни сўкиб, ҳақорат қилиш бизнинг инсоф-диёнатли, оқ кўнгил, меҳр-оқибатли халқимизга муносибми? Бу бизга мутлақо ярашмайдиган ҳолатдир.

Энди, тиббиёт ходимлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашган, уларнинг ишига тўсқинлик қилган ҳамда тажовуз кўрсатган кимсаларга нисбатан қонунчиликда алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади.

Ўзбекистонда «Қонун – устувор, жазо – муқаррар» эканини, ҳеч ким эсидан чиқармаслиги керак!

Бугунги анжуманда яна битта муҳим масалани алоҳида айтмоқчиман. Таниқли олимлар ва халқаро экспертларни жалб қилиб, Соғлиқни сақлаш кодексини ишлаб чиқишнинг вақт-соати келди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, қабул қилинадиган муҳим ҳужжатда:
- тиббиёт ходимлари ҳамда беморларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари илғор хорижий тажриба асосида, қайта кўриб чиқилади;
- тиббиёт ходимларининг ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилади;
- фуқароларнинг ўз соғлиғига эътибори ва масъулиятини ошириш механизмлари жорий этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг