Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор умрни кескин қисқартиришга қодир ҳолатни айтди

Шифокор умрни кескин қисқартиришга қодир ҳолатни айтди

Инсон танасининг асосий қотили ёғдир. Бу ҳақда жарроҳ ва онкоуролог Марк Гадзян маълум қилди.

Мутахассиснинг фикрига кўра, ортиқча вазн диабет, атеросклероз ва умуртқа чурраси ривожланишига олиб келади. Қўшимча вазн гипертензия, юрак-қон томир касалликлари, гут ва йўғон ичак саратонига сабаб бўлади.

«Семизлик ҳаётни ўртача 10 йилга қисқартиради», деб таъкидлади шифокор ва 60 йилдан кейин йўқотилган ҳар уч килограмм ҳаётни бир йилга қўшишини қўшимча қилди.

Болалик ва ёшликдаги ортиқча вазн ҳам хавфлидир, чунки келажакда турли касалликларни ривожланиш хавфини туғдиради. Мутахассис ҳаёт давомида тана массаси индексини кузатиш, тўғри овқатланиш, консервантларни ўз ичига олган озиқ-овқатларни диетадан чиқариб ташлаш ва жисмоний фаолиятни унутмасликка чақирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг