Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор стрессдан қутулишнинг антиқа йўлини айтди

Шифокор стрессдан қутулишнинг антиқа йўлини айтди

Инсон қоронғулик ва сукунат ёрдамида стрессдан тезда халос бўлиши мумкин. Бу ҳақда россиялик физиотерапевт Светлана Малиновская маълумот бермоқда.

Мутахассиснинг фикрича, сукунатнинг фойдали хусусиятлари узоқ вақтдан бери исботланган. Тинч муҳит нафақат стрессдан халос бўлишга ёрдам беради, балки мия фаолиятини ҳам яхшилайди.

Қоронғуликнинг фойдалари ҳақида кам нарса маълум. Бироқ, Малиновская, инсон ёлғиз қолганда тинчланиши осонроқ, деб ҳисоблайди. «Ёруғлик бўлмаганида, кўзнинг фоторесепторлари мияга ҳеч қандай жавоб юбормайди, шунинг учун асаб тизими «қайта ишга тушади», дейди шифокор.

Малиновская, шунингдек, қоронғу хонада ухлаш кераклигини эслатди. Ёзда қора пардаларни сотиб олиш яхши вариант саналади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг