Шифокор коронавируснинг янги турларига қарши курашиш усулини маълум қилди
Россиялик шифокор ва телебошловчи Aлександр Мясников SARS-CoV-2 коронавирусининг янги турларига қарши курашиш усулини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида ёзиб қолдирган.
Мясниковнинг фикрича, янги штаммлардан ҳимояланиш учун оммавий вакцинацияни тезроқ амалга ошириш, мавжуд вакциналарни эса қайтадан ишлаш ва янгиларини ишлаб чиқиш зарур. Унинг сўзларига кўра, ҳатто мавжуд препаратлар самарадорлиги кам бўлса-да, янги штаммларни юқтирганда касалликнинг оғир кечиши ва асоратларнинг олдини олади.
«Яхшиямки, вакциналар бошиданоқ янги турдаги коронавирусларнинг сезиларли даражада кучайган тажовузкорлигини енга оладиган қилиб тайёрланган», — дейди мутахассис.
Коронавирус мутацияга учраяпти ва келгусида ҳам мутацияга учрашда давом этади. Энг биринчи пайдо бўлган Ухань вирусини энди ҳеч қаердан топиб бўлмайди. Aпрель ойидаёқ уни D614G тури сиқиб чиқарди. Шундан сўнг янгидан-янги мутациялар пайдо бўлди — Британия В.1.1.7., Жанубий Aфрика В.1.351., Калифорния, Бразилия ва ҳоказо.
Келгусида одамлар коронавирусга қарши мунтазам равишда эмланиб туришларига тўғри келади, деб ҳисоблайди Мясников. Йилига бир ёки икки марта янги вакцинация талаб этилади.
«Бир кун келиб мавсумий грипп ва коронавирусга қарши мавсумий аралаш вакцина пайдо бўлса, ажабланмайман», — деди шифокор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter