Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор коронавирус асоратларидан сақланиш йўлини маълум қилди

Шифокор коронавирус асоратларидан сақланиш йўлини маълум қилди

Фото: «Primewomen.com»

Виржиния штати университети тиббиёт фанлари доктори Чжен Ян COVID-19 асоратларидан сақланиш йўлини маълум қилди, деб ёзади «Eurekalert».

Олимнинг сўзларига кўра, сўнгги тадқиқот натижалари жисмоний машқларни мунтазам бажариш ўткир респираторли дистресс-синдром даражасини камайтириши ёки олдини олишини тасдиқлади. Бу асорат нафас етишмовчилиги билан боғлиқ бўлиб, COVID-19 да аксар ҳолларда ўлимга олиб келади.

Яннинг таъкидлашича, жисмоний машқлар «ҳужайрадан ташқари супероксиддисмутаза» (EcSOD) сифатида танилган кучли антиоксидант ажралишига сабаб бўлади. Касаллик пайтида унинг даражаси камаяди. Лекин ҳатто биргина машғулот ҳам EcSOD ажралишини кўпайтиради.

АҚШда касалликлар профилактикаси ва назорати бўйича федерал марказ ҳисоб-китобига кўра, COVID-19 ташхиси билан шифохонага ётган беморларнинг 20 — 42 фоизи ўткир респираторли дистресс-синдромидан қийналяпти. Шундан 67 — 85 фоизи реанимацияга тушади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг