Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор кайфиятни яхшиловчи уч маҳсулотни айтди

Шифокор кайфиятни яхшиловчи уч маҳсулотни айтди

Фото: Xabar.uz

Кайфият ва ҳиссий фонни яхшилаш учун овқатланиш рационига ёнғоқ, творог ва қора шоколадни киритиш керак.

Бу ҳақда россиялик терапевт ва телебошловчи Елена Малишева «Биринчи канал» эфирида маълумот берган.

Творогни мунтазам истеъмол қилиш завқланиш гормони — ошқозон-ичак тракти бактериялари томонидан ҳосил бўлган серотонин ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Шунингдек, ёнғоқ кайфиятни яхшилайди.

«Ёнғоқ таркибида омега-3 тўйинмаган ёғ кислоталари мавжуд. Омега-3 ни мунтазам истеъмол қилиш мия фаолияти, кайфиятни яхшилаши, шунингдек, атеросклероз ривожланишидан ҳимоя қилиши исботланган», дейди Малишева.

Шунингдек, аъло кайфиятга қора шоколад ҳам ёрдам беради. Соғлом одам бир кунда эллик грамм шоколад истеъмол қилса мақсадга мувофиқ. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг