Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокор буйрак учун фойдали маҳсулотларни айтди

Шифокор буйрак учун фойдали маҳсулотларни айтди

Россиялик диетолог, тиббиёт фанлари номзоди Дария Русакова буйраклар учун фойдали маҳсулотларни санаб ўтди, деб хабар берди Lenta.ru.

Мутахассиснинг фикрига кўра, диетага ўсимликлар кўпроқ қўшилиши керак. Aввало, бу витанминга бой сабзавотлар — бодринг, қовоқ,  резаворлар, қулупнай, малина, шунингдек кўкатлар.

Бундан ташқари, шифокор диетанинг турли хил бўлиши ва балиқ ва гўштнинг кам ёғли навларини ўз ичига олиши кераклигини таъкидлади. Кўп миқдордаги сут маҳсулотлари ва протеинли овқатлар буйраклар учун зарарли бўлиши мумкин.

«Энг зарарли нарса —  ёғли ва оқсилли маҳсулотлар, кўп миқдорда сут маҳсулотлари, масалан, творог. Уни кунига 300 граммдан ортиқ истеъмол қилмаслик керак», - дейди Русакова.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг