Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси қандай тутилади?

Шаввол ойининг олти кунлик рўзаси қандай тутилади?

Муқаддас Рамазон ойи якунига етгандан сўнг шаввол ойида ҳам нафл ибодатлари қилиш давом этмоқда. «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати томонидан ушбу ойда тутиладиган олти кунлик рўза ҳақида саволга жавоб берилган эди.

— Шариатимизда бир ой рўза тутиш фарз қилинган. Ўша бир ой гоҳида 29 гоҳида 30 кун бўлади. Ортидан 6 кун рўзани кетма-кет тутиш шарт эмас. Ўша ой ичида тутилса бўлди. Ҳатто фуқаҳолар ҳайитдан кейиноқ кетма-кет тутишни макруҳ ҳам деганлар. Чунки бир вақтлар шу рўзага қаттиқ берилганидан одамлар 36 кун рўза тутилади деган фикргача боришган. Мустаҳаб амални вожиб даражасига кўтаришган. Бундай қилиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг