Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда Рамазон ойи бошланадиган кун расман эълон қилинди

Қозоғистонда Рамазон ойи бошланадиган кун расман эълон қилинди

Қозоғистон Мусулмонлари идораси мамлакатда Рамазон ойи 23 мартдан бошланиши ҳақида расман хабар берди.

«Рамазон ойи Қозоғистонда 23 март кунидан бошланади», – дейди мамлакат муфтийси Науризбай хожи Таганули.

Расмий манбага кўра, Рамазон ойидаги Лайлат ул-қадр кечаси 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси, Рамазон Ҳайити байрами эса 21 апрелга тўғри келади.

Муфтий, шунингдек, жорий йилда фитр садақаси миқдорини 535 тенге (14 март ҳолатига 13 385,26 сўм) деб белгилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг