Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевга Туркиянинг янги электромобили жўнатилди

Шавкат Мирзиёевга Туркиянинг янги электромобили жўнатилди

Жорий йил 4 апрел куни Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғон мамлакатда ишлаб чиқарилган «Togg» русумли электромобилнинг Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга совға қилишини айтган эди.

Илҳом Алиев мазкур русумдаги автомобилни аллақачон қабул қилиб олган. Шавкат Мирзиёевга кеча, 9 апрель куни жўнатилган. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон маълум қилди. 

«Togg аллақачон мамлакат йўлларида. Улардан бири менинг биродарим, Озарбайжон президенти Илҳом Алиевга берилди. Шундай машиналардан бирини бошқа биродарим Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга жўнатяпмиз. Ўзбекистон Президенти яқин кунларда Туркиянинг илк маҳаллий электромобили – «Togg»ни қабул қилади», деган у.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг