Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазирига ҳамдардлик билдирди
![Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазирига ҳамдардлик билдирди](https://static.xabaruz.com/crop/1/5/720_460_95_1585025107.jpg)
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг марказий ва жануби-ғарбий ҳудудларида рўй берган сув тошқини оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва талафотлар етгани муносабати билан мамлакат Бош вазири Синдзо Абэга ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Японияда ёққан кучли жала туфайли ҳалок бўлганлар сони 62 нафарга етган. Маълумотларга қараганда, 6 киши ўзини билмай қолган, 45 киши эса бедарак йўқолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter