Шавкат Мирзиёевнинг янги ҳафтадаги режалари маълум бўлди
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов навбатдаги брифингда давлат раҳбарининг режалари билан ўртоқлашди.
Бошланган ҳафтада Давлат раҳбарининг иш жадвалидан мамлакатимизни иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланаган қатор муҳокамаларни ўтказиш режалаштирилган.
Жумладан, бугун электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан соҳа раҳбарлари ва масъулларининг Президентга ҳисоботлари режалаштирилган.
Шунингдек, Далатимиз раҳбари иштирокида республикадаги архитектура қурилиш олийгоҳлари трансформациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимотлар ўтказиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари ҳафта давомида Шавкат Мирзиёевнинг Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде билан учрашуви бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter