Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида Гурбангули Бердимуҳамедов давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, кўп миллатли Ўзбекистон халқига равнақ ва фаровонлик тилади.
Давлат раҳбарлари қардош мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.
Икки томонлама муносабатлар, халқаро ва минтақавий сиёсатга доир долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Президентимиз Туркманистон раҳбарига самимий табрик учун миннатдорлик билдириб, жорий йил август ойининг бошида «Аваза» миллий туризм зонасида бўлиб ўтадиган биринчи Каспий иқтисодий форумини ўтказишда муваффақият тилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter