Шавкат Мирзиёев сув омборлари бўйича ҳокимларга топшириқ берди
Президент Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтаётган йиғилишда сув омборлари атрофидаги янги ерларнинг харитасини тузиш бўйича вилоят ҳокимларига топшириқ берган.
Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда:
- ўз ҳудудидаги сув омборлари атрофидаги янги ерларнинг харитасини тузиш;
- ерларни контурларга ажратиб, уларга ирригация тармоғини лойиҳалаш;
- ушбу майдонларда озиқ-овқат ва озуқа экинларини экишга тайёр инвесторларни жалб қилиш бўйича лойиҳа тўпламларини тайёрлаш топширилган.
«Вақт жуда кам қолди, деҳқончиликда баҳорнинг ҳар бир куни, ҳар бир соати муҳим», деган давлат раҳбари йиғилишда.
- Президент деҳқон ва фермерларни энг кўп қийнайдиган масалаларни санаб ўтган:
- ҳосилдор ва ишончли уруғ ва кўчат навларининг камлиги;
- пешона тери эвазига етиштирилган маҳсулот кафолатли харид қилинмаслиги.
Шу сабабли, ҳосилдор уруғ ва кўчат навларини жойларга етказиш ва маҳсулотни сотиб олишга Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан Боғдорчилик агентлигига қўшимча 300 миллиард сўм ажратилади.
Шунингдек, янги сув омборлари атрофидаги 100 минг гектардан ортиқ ерларга тадбиркорларни жалб этиб, инфратузилма яратишга ёрдам бериб, мос келадиган экинлар экишни ташкил қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter