Шавкат Мирзиёев Жазоир халқига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Блида вилоятининг Буфарик аэропорти яқинида ҳарбий самолётнинг қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулазиз Бутефлика ва Жазоир халқига ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 11 апрель куни Жазоирда ҳарбий-транспорт самолётининг ҳалокатга учраши оқибатида 257 киши қурбон бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter