Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев икки вазир олдига муҳим вазифа қўйди

Шавкат Мирзиёев икки вазир олдига муҳим вазифа қўйди

Фото: «Xabar.uz»

Ички ишлар ва Рақамли технологиялар вазирликларига икки ой муддатда ҳар бир вилоят-туман-маҳалла кесимида ижтимоий ва криминоген муаммоларни рақамлаштириш орқали «Ижтимоий вазият» ахборот тизимини ишга тушириш топширилди.

Бунда, аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган ижтимоий муаммоларнинг ягона реестри шакллантирилади, масъул идораларнинг кучи муаммога қараб манзилли йўналтирилади.

Бундан буён вилоят ва туман ички ишлар раҳбарлари ҳар ойда камида бир марта туман ва шаҳар кенгашларига жиноятчилик аҳволи бўйича ҳисобот бериши белгиланди.

Ички ишлар ва Рақамли технологиялар вазирликлари олдига аҳолининг барча тезкор ва шошилинч хизматларга мурожаатларини оператив ҳал қилиш мақсадида ягона «112» тезкор рақами ва диспетчерлик тизимини ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Ушбу тизим 2024 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 1 июлга қадар водий вилоятларида, келаси йил якунига қадар эса барча туман ва шаҳарларда ишга туширилиши шарт.

Шу орқали навбатчилик қисмлари фаолияти ҳам тубдан қайта кўриб чиқилади.

Аввалроқ тизимда рақамлаштириш аҳволи қониқарсизлиги туфайли ички ишлар вазирининг бу масалалар учун масъул ўринбосари Н.Тўрахожаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг