Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида нутқ сўзлайди

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида нутқ сўзлайди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайловолди кампанияси фаол паллага кираётгани муносабати билан Президент матбуот котиби томонидан ўтказиб келинаётган ҳафталик брифинглар вақтинча тўхтатиб турилади.

Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Давлатимиз раҳбари иштирокидаги жорий ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот ушбу каналда ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимда бериб борилади.

Хусусан, бугун Президент ҳузурида қатор объектлар қурилишига бағишланган тақдимот бўлиб ўтади. Янги онкология маркази, Миллий кутубхона ва «Янги Ўзбекистон» университети бинолари лойиҳалари шулар жумласидан.

Эртага Ўзбекистон Республикаси Президенти видеоалоқа орқали БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси тантанали очилишида иштирок этади ва сессиянинг биринчи кунидаёқ юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларда нутқ сўзлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг