Кун фотоси: Шавкат Мирзиёев Ашхободдаги масжидда
Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари икки мамлакат муфтийлари билан биргаликда «Туркманбоши руҳи» масжидига ташриф буюрдилар.
Биродар халқларимизни боғлаб турган муқаддас динимиз арконларига мувофиқ Қуръон тиловат қилиниб, Туркманистон етакчисининг марҳум отаси Маликгули Бердимуҳамедов ҳақига дуо қилинди.
Давлат раҳбарлари, шунингдек, биргаликда ифторлик ҳам қилишди.
Президент Шавкат Мирзиёев шу куннинг ўзида Туркманистонга амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter