Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан Афғонистон шимолидаги вазиятни муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов билан Афғонистон шимолидаги вазиятни муҳокама қилди

Фото:«SNG Today»

29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар Туркманистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Суҳбатда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Олий даражадаги мунтазам ва сермаҳсул мулоқотлар туфайли Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа тармоқларда кооперацияни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш борасида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди. Ҳамкорлик бўйича янги лойиҳаларни илгари суришда Ҳукуматлараро комиссия алоҳида ўрин тутиши қайд этилди.

Етакчилар жорий йилда Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувини ташкил этиш масалаларига алоҳида тўхталдилар. Бўлажак кўп томонлама тадбир дастурини пухта тайёрлашга келишиб олинди.

Президентлар халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашиб, Афғонистондаги, жумладан, ушбу мамлакат шимолий чегараолди ҳудудларидаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг