Шармандали суратларни тарқатмаслик учун қиздан пул талаб қилган шахс қўлга тушди
Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи, фуқаро Е.А. ариза билан мурожаат қилиб, Телеграм мессенжери орқали номаълум профил эгаси унинг расмларини ўзига жўнатиб, 5.000.000 сўм миқдорида пул талаб қилганлигини, агар ушбу пулларни бермаса ижтимоий тармоқларга суратларни тарқатиб юборишини айтиб қизни қўрқитганлигини билдирган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, товламачилик қилиб пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахс, Қўнғирот туманида яшовчи, 1985 й.т., Р.С. эканлиги аниқланган.
Р.С. пулларни олаётган вақтида ашёвий далил билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Р.С. га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter