Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Шампун» ичидан дори чиқди

«Шампун» ичидан дори чиқди

Деҳлидан учиб келган фуқаронинг йўл сумкаси текширилганда, соч ювиш воситасига устамонлик билан яширилган, белгиланган тартибда божхона назоратига тақдим этилмаган, оғзаки сўровда айтилмаган, ҳеч қандай ҳужжатларга эга бўлмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Фуқаро шиша идишда жами 199 дона EUTRIG ҳамда ампула кўринишидаги 120 дона SODIUM CHLORIDE INJECTION IP номли дори воситалари, шунингдек, 19 дона стоматология учун цемент (пломба)ни яшириб олиб ўтмоқчи бўлган.

Уларнинг тахминий қиймати 30 млн сўмни ташкил этмоқда.  

Ҳозирда божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, амалдаги тартибга кўра, «Қизил» йўлак орқали ўтадиган жисмоний шахсда йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган, ёзма равишда декларацияланиши шарт бўлган товарлар борлиги аниқланган ҳолатларда, бундай шахс Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг